Татарстонлик ўқитувчи дарс пайтида ўқувчилар билан муштлашди, деб хабар берди, Tvzvezda.ru нашри.
Ўқувчилардан бири ўқитувчини хақорат қилиб, унга зарба бераётган синфдошини видеога олди. Шундан кейин ўқитувчи ҳужум қилган болани полга ирғитган.
Воқеа Татарстоннинг Сабин туманидаги мактаблардан бирида, технология дарсида рўй берди. Мазкур воқеа акс этган видеони ўқувчилардан бири ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Кўнгилсиз ҳодиса акс этган видеоролик маҳаллий прокуратура диққатини ўзига тортди ва оқибатда ўқитувчи Мунир Зарипов ишдан бўшатилди.
Мунир Зариповнинг айтишича, у ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда ишдан бўшатилган. Ўқитувчи мактаб директоридан хафа эмаслигини, у прокуратура ва туман халқ таълими томонидан ўтказилган босим туфайли иш кўрганлигини маълум қилди.
“Ишдан бўшатилишимни ноқонуний, деб ҳисоблайман. Ҳалигача ишдан бўшатилганим ҳақида халқ таълими бўлими ва прокуратурадан ҳеч қандай маълумот ололганим йўқ. Прокуратурада танишиш учун тергов ҳужжатларини тақдим этишди”, деди Мунир Зарипов.