АсосийDunyo

​Канадалик эркак қутурган торнадони сезмай қолди

'​Канадалик эркак қутурган торнадони сезмай қолди'ning rasmi

Альберта вилоятида яшовчи Теонис Весселс (Theunis Wessels) орқасидан келаётган қутурган торнадога эътибор бермаган ҳолда ҳовлисининг ўтини ўрди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.

Мазкур ҳолат акс этган суратни унинг рафиқаси Сесилия Фейсбук саҳифасига жойлаштирди.

Эркак дам олиш куни об-ҳаво ёмон бўлишига қарамай, уй юмушларини бажариш билан шуғулланган. Теонис рафиқаси ва қизи билан Жанубий Африкадан Канадага кўчиб келган, у илк маротаба торнадони кўрди. Теонис Весселс торнадо суратдагидан узоқда бўлганлигини таъкидлади. У торнадо бўлаётганига қарамай, ҳовлидаги ўтни ўриб тугатмасдан уйга кирмади. “Мен торнадо қайси тарафга қараб ҳаракатланиши мумкинлигини кузатдим”, деди Теонис.

Бошқа янгиликлар