1

​Читалик ўсмирлар кўчадан топиб олинган конфет оқибатида заҳарланди

ДУНЁ 08.06.2017, 12:22
​Читалик ўсмирлар кўчадан топиб олинган конфет оқибатида заҳарланди

Россиянинг Чита шаҳрида яшовчи беш нафар вояга етмаган ўсмир номаълум моддадан ўткир заҳарланиб, касалхонага ётқизилди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Ўлка касалхонасига аввалига уч нафар ўсмир заҳарланиш аломатлари билан келтирилди. Улардан бири 14 ёшли ўсмир айни пайтда оғир аҳволда, уларнинг ҳаммаси жонлантириш бўлимига ётқизилди. Бироздан кейин яна икки нафар бола заҳарланиш аломатлари билан касалхонага олиб келинган.

Жабрланган ўсмирларнинг ёши 12 ёшдан 17 ёшгача бўлиб, улардан бири 12 ёшли қиздир. Тергов жараёнида болалардан бири кўчадан топиб олган “Бешеная пчёлка” номли конфет билан ўртоқларини меҳмон қилгани маълум бўлди. Болалар конфетни истеъмол қилгандан кейин ўзларини ёмон ҳис қила бошлаган. Текширувлар натижасида болалар номаълум оғудан заҳарлангани аниқланди. Мазкур ҳудуд савдо дўконларида “Бешеная пчёлка” конфетлари сотилмаган ва бўлмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1