1

​Сибирликлар Хитой махсус хизмати ходимларига ёввойи табиат қўйнида тирик қолиш сирларини ошкор этди

ДУНЁ 08.06.2017, 15:32
Теглар: Хитой
​Сибирликлар Хитой махсус хизмати ходимларига ёввойи табиат қўйнида тирик қолиш сирларини ошкор этди

Сибирликлар Хитой махсус хизмати ходимларига ёввойи табиат қўйнида тирик қолиш сир-синоатларини ўргатмоқда, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Хитойлик меҳмонлар Краснояр ўлкаси ва Тува чегарасидаги кимсасиз тайгага жойлаштирилди.

“Ергаки” машқ марказида ҳар йили юзлаб россиялик ҳарбийлар махсус тайёргарликдан ўтади. Икки йил илгари Мудофаа вазирлигига маҳаллий аҳоли ариза билан мурожаат қилиб, изтопарлар ва овчилар ҳам инструкторларга айланди. Улар Хитой делегациясига ота-боболаридан ўрганган — жойни аниқлаш, дарё ва ғорлардан соғ-саломат ўтиш, олов ёқиш, сув, озиқ-овқат маҳсулотларини топиш, шу билан бирга ётоқжой тайёрлаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўз маҳорат ва тажрибаларини намойиш қилишди. Хитойлик ҳарбийларга айниқса балиқ тутиш сирлари жуда ёқди. Улар оддий арқон ёрдамида дарёдан бир нечта улкан елимбалиқни овлашга муваффақ бўлишди.

Шарҳлар

⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Ёқутистонда -61, Хитойда -48, Шотландия водийсида илк бор -15, АҚШда қор бўронлари ва музлаб қолган Москва... Дунё ғайритабиий совуқдан азият чекмоқда

14.12.2022, 10:23

Россия ҳудудига, хусусан, Шарқ минтақаларида ғайритабиий совуқлар яқинлашмоқда. Шунингдек, Хитой, АҚШ ва Буюк Британия каби мамлакатлар аҳолиси нолдан паст ҳароратдан азият чекади. Бу ҳақда "24-канал"...
Хитой ТИВ вакили АҚШнинг еттита давлатни босиб олиш ҳақидаги режасини эълон қилди. У қайси давлатлар? (видео)

12.10.2022, 11:42

Пекин Вашингтонга беш йил ичида етти давлатни босиб олиш режасини эслатди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали Уэсли Кларкнинг Пентагоннинг 20 йил...
Хитойнинг энг йирик мегаполисларидан бири бўлган Чэнду шаҳрида локдаун эълон қилинди

01.09.2022, 13:07

Хитойнинг йирик мегаполисларидан бири бўлган Чэнду шаҳри COVID-19 эпидемиясининг маркази деб эълон қилинди. Маълумотларига кўра, шаҳарда карантин жорий қилинган.Кечки соат олтидан кейин Чэнду кўчаларида комендантлик соати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1