Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Остона саммити якунланди.
Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича қабул қилинган Остона декларациясида амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид асосий ёндашувлар, кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун барча саъй-ҳаракатларни йўналтиришга қаратилган муштарак интилишлар ўз ифодасини топган.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда мажлис самарали бўлгани, имзоланган ҳужжатлар ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди, деб ёзади ЎзА.
Давлат раҳбарлари ШҲТ саммити юксак савияда ташкил этилганини таъкидлаб, Қозоғистон томонига самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирдилар.