Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг буйруғига асосан 2017 йилнинг май ойида Андижон шаҳрида фаолият юритувчи “Тараққиёт телерадиокомпанияси” МЧЖда текшириш ўтказилди.
Текшириш назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан 2017 йил учун тасдиқланган текширишлар режа-жадвали асосида ўтказилди.
Текшириш жараёнида соҳага тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мавжудлиги, стандартлар, техник регламентлар талабларининг, лицензия келишуви шартларининг бажарилиши, шунингдек, Инспекциянинг ваколати доирасидаги бошқа масалалар кўриб чиқилди ва камчиликлар аниқланди.
Текшириш натижалари юзасидан далолатнома расмийлаштирилди. Текшириш жараёнида аниқланган камчиликларнинг тўрттаси жойида бартараф этилди, қолган камчиликлар юзасидан кўрсатма берилди ҳамда бажарилиши Инспекциянинг Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан назоратга олинди.