Москвада май ойининг сўнгга кунлари бўлиб ўтган “Замонавий аэропортлар ва уларни ривожлантиришнинг энг янги анъаналари” мавзусидаги 51-Москва халқаро конференциясида йиллик “МДҲ мамлакатларидаги йилнинг энг яхши аэропорти” танлови натижалари сарҳисоб қилинди.
Бухоро ҳаво маскани “Аэропорт ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун” номинациясида биринчи ўринни эгаллади ва кубок ҳамда диплом билан тақдирланди.
Фуқаро авиацияси “Аэропорт” ассоциацияси томонидан Бухоро аэропортига топширилган биринчи мукофот эмас. Бугунги кунгача “Бухоро” аэропорти тўрт марта “МДҲ мамлакатларидаги энг яхши аэропорт”, уч марта “Шиддат билан ривожланаётган аэропорт” ва икки марта “Истиқболли аэропорт” совринларини қўлга киритган.
1999 йилда Бухоро аэропортига халқаро мавқе берилган. 2011 йилда соатига 400 йўловчига хизмат кўрсатадиган янги аэровокзал мажмуаси қурилди. 2016 йилда “Русский регистр” халқаро ассоциациясининг ISO 9001:2015 сертификати олинди.
Бугунги кунда Бухоро аэропорти барча турдаги «Боэинг» ҳаво кемаларини, шунингдек, А-310/320/321, Ан-124 «Руслан» ва бошқа самолётларни қабул қилиш имконига эга.
25.04.2024, 22:46
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг "Бухоро аэропорти" чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Божхона...04.02.2023, 13:13
Бухорода моддий манфаат орттириш мақсадида ташкил этилган марказларда ноқонуний диний таълим олиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31...24.11.2022, 10:34
Бухорода аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. Маълум қилинишича, кеча, 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76...03.10.2022, 15:55
Бухорода ўғил ўз онасининг қотилига айланди. Бош прокуратура матбуот хизмати "darakchi.uz"га ушбу мудҳиш жиноят тафсилотларини маълум қилди. Аниқланишича, 2022 йил 28 сентябрь куни соат 19:43 ларда Ғиждувон...