АсосийSport

Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда илк машғулотини ўтказди

'Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда илк машғулотини ўтказди 'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эронга қарши ўйинда иштирок этиш учун бугун, 10 июнь куни эрталаб Теҳрон шаҳрига етиб борди.

Самвел Бабаян шогирдлари Теҳронда илк машғулотини ўтказди. Эронга қарши беллашувда иштирок этиш учун 23 футболчи Теҳронга йўл олган. Қуйида улар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”);

Ҳимоячилар: Станислав Андреев (“Пахтакор”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”), Сервер Жепаров (“Истиқлол”, Эрон), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия);

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).

Таиландга қарши (2:0) ўртоқлик ўйинида жароҳат олган Марат Бикмаев Теҳрон сафарини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шунингдек, миллий терма жамоа йиғинига чақирилган Жавоҳир Сиддиқов, Исломжон Қобилов ва Азиз Ғаниев Ўзбекистон U-22 термаси ихтиёрига юборилди. Равшан Ҳайдаров жамоаси 10–15 июнь кунлари Хитойда ўқув-машғулотлар йиғинини ўткаўиб, 13 июнь куни Хитой ёшларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар