1

Виктор Жалилов: Эронни аввал ҳам ўз майдонида мағлубиятга учратганмиз

СПОРТ 11.06.2017, 21:41
Теглар: Футбол, Ўзбекистон, ЖЧ-2018
Виктор Жалилов: Эронни аввал ҳам ўз майдонида мағлубиятга учратганмиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 12 июнь куни ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-турида Эрон футболчиларига қарши баҳс олиб боради. Учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Виктор Жалилов ва Мурод Холмуҳаммедов қатнашиб, бўлажак ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Сўнгги саралаш босқичи охирига етай деб қолди ва бизни олдинда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Гуруҳдаги вазиятга эътибор қатарсак, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаганини кўришимиз мумкин. Жамоалар иккитадан ортиқ тўп фарқи билан ғалаба қозонмаган ва бу рақобат кучли эканидан далолатдир. Гуруҳда ҳар бир жамоа ўз олдига аниқ бир мақсадни қўйган.

Гуруҳимизда асосий кураш Эрон, Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида кечмоқда, аммо Сурия, Хитой ва Қатар яхши ўйин кўрсатиб, юқори поғонада турган жамоаларга муаммолар туғдирмоқда. Бўлажак ўйинларда айнан жадвалнинг қуйи қисмидаги жамоалар юқоридаги икки ўрин учун курашаётганларга муаммо келтириши мумкин.

“2012 йилда Эронни ўз майдонида мағлуб қилганмиз, демак, ҳар қандай жамоани мағлубиятга учратиш мумкин. Тўғри, Эрон сўнгги саралаш босқичида ҳали гол ўтказмади, лекин бу футбол ва унда ҳар нарса бўлиши мумкин, кутилмаган натижалар қайд этилиши мумкин. Нима учун биз Эронга гол урмаслигимиз керак. Буни уддалай оламиз деб ўйлайман”, – деди Виктор Жалилов.

“Тошкентдаги ўйинда деярли тенгма-тенг ўйин гувоҳига айлангандик. Ўзбекистон ғалаба учун майдонга тушганди, бироқ ўша ўйиндаги ҳакамларнинг кутилмаган қарори туфайли стандарт вазият белгиланган ва даврозамиздан тўп олиб чиққандик. Эрон терма жамоаси ва шахсан Карлуш Кейрушга тайёрлаб қўйган совғамиз бор. Умид қиламанки, эртага ғалаба қозониб, 3 очко билан Тошкентга қайтамиз.

Эрон таркибида алоҳида бир ўйинчини ажратмаган бўлардим. Рақиб жамоавий ўйин намойиш қилиши орқали яхши танилган. Фақатгина, Эроннинг ҳимоя чизиғи кучли ва тартибли ўйин кўрсатишини айта оламан”, – деди Мурод Холмуҳаммедов.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви эртага, 12 июнь куни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1