​Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Мирзо Улуғбек туманида Бобур боғи очилди

ЖАМИЯТ 12.06.2017, 10:16
Теглар: Тошкент, Шавкат Мирзиёев, Президент
​Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Мирзо Улуғбек туманида Бобур боғи очилди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида янги боғ очилди. Унга буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди.

10 июнь куни ушбу боғнинг тантанали очилиш маросими бўлди. Шу муносабат билан ушбу масканга турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, ёзувчи ва шоирлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари, маҳалла фаоллари таклиф этилди, деб ёзади ЎзА.

Майдони 12 гектардан иборат бу экологик боғ ландшафт дизайни, сув ҳавзалари, спорт майдончалари махсус экологик архитектура-қурилиш талаблари асосида бунёд этилган. Боғда сокин ва осойишта муҳит ҳукмрон. Бу ердаги мавжуд қурилмалар соғлом турмуш тарзи ғоялари тарғиботига хизмат қилади. Очиқ тренажёр майдони, бадминтон, волейбол, теннис, футбол майдончалари, велосипед йўлакчаси, болалар ўйингоҳи кичкинтойлар, спортсевар ўғил-қизлар, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари билан гавжум. Йога террасаси, болалар майдончаси, гулзор боққа бетакрорлик бағишлайди.

Боғнинг яна бир дарвозаси ёнидаги кумушранг айлана шаклидаги антиқа фавворани пойтахтимизнинг бошқа жойларида учратмайсиз. Бир қарашда серқуёш диёримизга ишорадек. Афсонавий ойнаижаҳонни эслатувчи бу фаввора тепасидан биллур тусли ёмғир ёғаётгандек. Томоша майдони пиллапояларидан тепага йўл олиб, ён-атрофдаги бетакрор манзарадан бемалол баҳра олиш мумкин. Боғ марказидаги мўъжаз оролча турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказишга мўлжалланган.

– Бу ернинг дизайн лойиҳаси эко-бионика услубида ишлаб чиқилган, – дейди "Design House" дизайн-студияси раҳбари Любовь Сафронова. – Ушбу методика декорацияларини ишлашда табиий шакллардан фойдаланишга асосланади. Боғдаги барча қурилмаларни, сув ҳавзаси соҳилларини, майдончаларни тайёрлашда экологик тоза қурилиш материаллари – тош, ёғоч, махсус металл симлар билан зирҳланган тошлардан кенг фойдаланилган.

Бобур номидаги Тошкент марказий эко боғининг очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов иштирок этди.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1