— Халқ орасида “Икки ийд орасида никоҳ тўйи ўтказиш мумкин эмас”, деган гап бор. Шу тўғрими? Динимизда қайси маҳалда никоҳ ўқиш ман этилган?
— Бу гап ирим ва хурофотдир. Йилнинг исталган пайтида никоҳланиш, тўй қилиш мумкин. Динимизда имкони бор ёш йигитларни уйланишга, балоғат ва камолот ёшига етган қизларни тезроқ турмушга беришга тарғиб қилинган.