Зарур масаллиқлар: 3 дона лаваш хамири, 300-350 гр. гўшт қиймаси, 150 мл. сметана, 100 гр. пишлоқ, 1 бош пиёз, 1 та помидор, 1-2 дона тухум, туз, зайтун ёғи, мурч.
Тайёрланиши: 1. Пиёзни ҳалқа шаклида тўғранг. Қиздирилган зайтун ёғида қовуринг. Гўшт қиймасини ҳам солиб, туз, мурч сепинг-да, 10-12 дақиқа қовуришда давом этинг.
2. Помидорни қирғичдан ўтказинг. Қорвурилаётган қиймага қўшиб, паст оловда 5 дақиқа қолдиринг. Кейин оловни ўчиринг.
3. Пишлоқни қирғичдан ўтказинг.
4. Гўшт қиймасини учга бўлиб, лаваш хамирларини ичига солинг. Ҳар бирига қирғичдан ўтказилган пишлоқ солинг. Кейин рулет шаклида ўранг.
5. Пергамент қоғоз солинган айлана қолипга рулетларни айлантириб (худди қасқонга хоним тергандек) жойлаштиринг.
6. Тухумни сметанага солиб, кўпиртиринг. Туз сепинг-да, лавашлар устидан солинг. Юзига пишлоқ қириндисини сепинг. Пирогни 180 даражада қиздирилган газ печига ярим соатга қўйинг. Пишгач, кўкатлар билан безатинг.
Тайёрланиши: 1 соат.
4 кишилик.