АсосийSport

Карлуш Кейруш: Ўзбекистон терма жамоасига қолган ўйинларда омад тилайман

'Карлуш Кейруш: Ўзбекистон терма жамоасига қолган ўйинларда омад тилайман 'ning rasmi

Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон (2:0)2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида эронликлар устози Карлуш Кейруш ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйин осон кечди деб айта олмайман. Рақиб кўп вазиятларда бизга қийинчилик туғдирди. Аммо тартибли ўйин кўрсатиб, ўз мақсадимизга эришдик. Бу кунга қадар эришилган натижаларнинг барчаси оғир меҳнат самарасидир. Бугун футболчиларимни ЖЧга йўл олгани билан табрикламоқчиман. Улар барча ўйинда ажойиб ўйнади ва ҳар бири мундиалда иштирок этиш учун ҳақли.

Саралаш босқичи давомида бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Уларнинг далдаси бизнинг муваффақиятга ҳисса қўшди. Саралаш босқичи мобайнида юзага келган бир қатор муаммоларга қарамай, биз барчасини енгиб ўтдик ва бизга шуҳба қилганларга ким аслида ким эканини исботладик.

Бугун ғалабани нишонлайдиган кун. Эртагаёқ Россиядаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришни истардик. Бироқ, бу ишда бизга тўсқинлик ва бойкотт қилмоқчи бўлганлар бор. ЖЧга тайёргарлик қандай амалга ошишини улардан сўранг. Мен, мураббийлар штаби ёки футболчилардан сўраманг.

Жанубий Корея ва Сурияга қарши ўйинларда ҳам ижобий натижани қайд этишни мақсад қилганмиз. Бугунги рақиб ҳақида яна тўхталадиган бўлсам, Ўзбекистон кучли жамоа ва уларга саралашнинг қолган ўйинларида омад тилайман. ”, – деди Карлуш Кейруш.

Маълумот учун, 8-турдаги ғалабадан кейин Эрон терма жамоаси очколари сонини 20 тага етказиб, муддатидан аввал Россиядаги мундиалга йўлланма олди. Ўзбекистон 12 очко билан “А” гуруҳида учинчи ўринда бормоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар