1

​Россия Федерацияси жума намозларида ўзбекистонлик имомлар маъруза қилдилар

ЖАМИЯТ 13.06.2017, 12:15
Теглар: Россия, Муборак Рамазон
​Россия Федерацияси жума намозларида ўзбекистонлик имомлар маъруза қилдилар

Рамазон ойи давомида Россия Федерация шаҳарларида таровеҳ намозларини ўқиб бериш учун юртимиздан жўнаб кетган қориларимиз хатми Қуръонларни зўр иштиёқ билан давом эттирмоқдалар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими хабар берди.

Куни кеча вакилларимиз таровеҳ намозларини адо этиб бераётган масжидларда жума намозларини ўқиб бердилар. Қориларимиз жума маърузаларида Рамазон ойининг фазилатлари, Рамазон рўзаси ҳақида Қуръон ва ҳадисларда келтирилган оят ҳамда ҳадислар асосида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, маъруза давомида мусулмонларнинг турли бузғунчи оқимлар гирдобига тушиб қолмасликлари, бунинг учун амалга ошириш лозим бўлган ишлар ҳақида айтиб ўтдилар.

Жума намозларида фақат эркаклар йиғилишини инобатга олиб, жума намозидан сўнг аёллар учун алоҳида йиғилиш ўтказилиб, уларни ҳозирги глобаллашув ва таҳликавий даврда ёшлар ва аёлларни турли нотўғри ақидавий ҳуружлардан сақланишлари ҳақида гапириб ўтилди. Бунда уларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси нашрларидан бўлган “ИШИД фитнаси” китоби яхши қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.

Шарҳлар

Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Даниялик сиёсатчи Россиядаги элчихона олдида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди

30.01.2023, 12:54

Даниялик сиёсатчи Расмус Палудан Россиянинг Даниядаги элчихонаси яқинида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди. Энди у буни "Чеченистон ва унинг раҳбарининг айби билан" қилганини, шунингдек, чеченистонлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1