АсосийJamiyat

​Президент тавсиясига биноан Самарқанд вилоятига янги ҳоким тайинланди

'​Президент тавсиясига биноан Самарқанд вилоятига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

2017 йил 13 июнь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов қатнашди ва Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Самарқанд фаолларига, депутатларига билдирган фикрлари, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги хато ва камчиликларга тўхталди.

Бундан ташқари, 2017 йилнинг мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилингани муносабати билан бу борада маҳаллий ҳокимлик ва бошқарув органлари олдида турган вазифаларга алоҳида эътибор қаратди. Раҳбарларнинг халқ ичига кириб, аҳоли билан самимий мулоқот қилиши, уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, муаммоларга ечим топиши халқимизнинг давлатдан рози бўлиши ва турмуши фаровонлигига хизмат қилиши таъкидланди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтгача вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Окбутаев Химмат Кучкаровични вазифасидан озод этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Жўраев Туробжон Икромович Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Туробжон Жўраев бунгача Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ҳоким лавозимида фаолият юритган.

2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари, 2004-2008 йилларда Халқ таълими вазири, 2008-2011 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокими, 2011-2013 йилларда эса Қашқадарё вилояти ҳокими бўлган.

Бошқа янгиликлар