АсосийSport

УЕФА янги совринларни жорий қилгани маълум бўлди

'УЕФА янги совринларни жорий қилгани маълум бўлди'ning rasmi

УЕФА еврокубокларда ўзини намоён қилган футболчилар учун 5 та янги совринни жорий қилди.

Дастлабки 4 та соврин ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабони, ҳимоячиси, ярим ҳимоячиси ва ҳужумчиси учун мўлжалланган. Яна бир соврин Европа лигасининг энг яхши футболчисига топширилади.

Барча мукофотлар 24 ва 25 август кунлари Чемпионлар ва Европа лигасининг янги мавсуми учун қуръа ташлаш маросимида ўз эгаларига топширилади.

Европанинг энг яхши футболчиси ва энг яхши аёл футболчиси ҳам анъанавий тарзда мана шу тадбирда аниқланади.

Бошқа янгиликлар