1

​Япониялик жуфтлик портлаш фонида тўй фотосессиясини ўтказди (Видео)

ДУНЁ 14.06.2017, 09:28
Теглар: Видео, Тўй
​Япониялик жуфтлик портлаш фонида тўй фотосессиясини ўтказди (Видео)

Япониялик келин-куёв ҳамма қатори ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларда расмга тушишни истамади, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.

Япониялик келин-куёв ортларидаги портлаш жараёнида тўй фотосессиясини ўтказишди. Пиротехник воситалар портлаб, олов сачраганда ҳам келин-куёв қилт этмай, хотиржам равишда суратга тушишда давом этди.

Портлаш Тотиги шаҳридаги ташландиқ кон олдида уюштирилди. Портлашни ташкил этишда ёшларга тадбирларни уюштириш билан шуғулланувчи маҳаллий Cosnavi компанияси ёрдам берди.

Съёмка ишларига қимматбаҳо техник ускуналарга эга бўлган ўнлаб ходимлар жалб этилди. Майдонда алоҳида озиқ-овқат ортилган юк машинаси ҳам бор эди. Мазкур жуфтлик 2015 йилда турмуш қурганига қарамай, ноодатий фотосессияни энди амалга оширди. Улар ушбу фотоссессияни тўйлари бўлган кун муносабати ёки ажрашиш туфайли ҳам амалга оширган бўлишлари мумкин.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1