1

​Пенсионер ўзининг гаражидан 15 млн долларли сурат топиб олди

ДУНЁ 14.06.2017, 10:40
Теглар: Фото
​Пенсионер ўзининг гаражидан 15 млн долларли сурат топиб олди

Америкалик пенсионер тасодифан қиймати 15 млн доллар бўлган санъат асарининг эгасига айланди.

Аризона штатининг Скотсдейл шаҳрида яшовчи фуқаро кўчишга ҳозирлик кўраётган чоғида гараждаги ахлат уюмлар ичидан сурат топиб олди. Кейинчалик экспертлар бу рассом Жексон Поллокнинг йўқолган асари эканлигини аниқлашди.

Топилма жойига аукцион уйларидан бирининг эгаси Жош Левин етиб келди. Даставвал у топилмани бор йўғи 300 долларга баҳолади, аммо батафсил таҳлилдан сўнг суратнинг қиймати минг марта катталиги аниқланди.

Санъат асарини тиклашга икки ҳафта ва 50 минг доллар сарфланади.

Реставрациядан сўнг сурат 20 июнь куни бўлиб ўтадиган аукцион савдосига қўйилади. Унинг дастлабки баҳоси 5 миллион доллар, аммо Левин унинг сўнгги баҳоси 10 дан 15 миллионгача бўлишини кутмоқда.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1