Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқовга Biznes-Lady керак.
Аниқроғи, хонанданинг янги ижод маҳсули “Сен ўша” номли таронаси учун муносиб чеҳра қидирилмоқда.
Клипмейкер, режисёр Жонрид Сагдиев ушбу эълонни ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасига жойлади. Унда шундай дейилади:
“Тоҳир Содиқов янги клипига у билан бош рола ўйнашни истаган 25-30 ёшларда бўлган қизларни таклиф қилади. Бўйи баланд, қадди-қомати келишган, сочи узун, Biznes women, Biznes lady керак.”
Клипда суратга тушишни истовчилар қизларга рақам қолдирилган бўлиб, расмларни +99890 9800690 рақамига жўнатиш мумкин.
Дарвоқе, янги тарона премьераси бугун FM радиотўлқинларида ўтиши кутилмоқда.