АсосийJamiyat

​Шавкат Мирзиёев Бангладеш Президентига ҳамдардлик билдирди

'​Шавкат Мирзиёев Бангладеш Президентига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамид Жаноби Олийларига ҳамдардлик мактубини йўллади.

Унда хусусан шундай дейилади:

“Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари,

Мамлакатингизнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийларига ва дўст Бангладеш халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз.”

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар