1

​Тошкентнинг Юнусобод туманида уч нафар йигит чет эл фуқаросига ҳужум қилишди

ЖАМИЯТ 14.06.2017, 15:54
Теглар: Тошкент, Жиноят
​Тошкентнинг Юнусобод туманида уч нафар йигит чет эл фуқаросига ҳужум қилишди

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хабар берилишича, 2017 йилнинг 12 июнь куни Юнусобод туманида уч нафар ўзбекистон фуқароси чет эл фуқаросига ҳужум уюштиришган.

Тахминан соат 02:30 ларда, Алишер Улуғбекович Юлдашев, Владислав Дмитрвиеч Плетнёв ва Сергей Дмитриевич Нигматовлар ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида чет эл давлат фуқаросига ҳужум қилиб, тан-жароҳати етказишиб, ундан 650 АҚШ доллари ва баҳоси 800.000 сўмлик IPhone-4S русумли уяли алоқа телефон аппаратини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари (босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, зўрлик ишлатиш билан, қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Юлдашев, Плетнёв ва Нигматовларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1