1

​Сан-Францискодаги отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 15.06.2017, 09:37
​Сан-Францискодаги отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Американинг Сан-Франциско шаҳрида бўлган отишма оқибатида 4 киши, шу жумладан жиноятчининг ўзи ҳам ҳалок бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Отишма United Parcel Service почта компанияси офисида бўлди. Жиноятчи компаниянинг эрталабки мажлисида одамларни ўққа тутди ва ўзини ҳам отиб ўлдирди. Нашрнинг хабар беришича, яна 5 киши яраланган. Тутиш тадбирида иштирок этган полициячилардан ҳеч ким жабрланмади. Жиноятчи мазкур компаниянинг ходими бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1