АсосийDunyo

​Обаманинг қизи Сашанинг ҳақиқий исми америкаликларни ҳайратга солди

'​Обаманинг қизи Сашанинг ҳақиқий исми америкаликларни ҳайратга солди'ning rasmi

10 июнь куни АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг қизи Саша 16 ёшга тўлганини нишонлади, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Америкалик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уни туғилган куни билан табриклашди. Қутлаш жараёнида улар Сашанинг ҳақиқий исми Наташа эканлигини билиб, ҳайратга тушишди. Refinery29 нашрининг мухбири Эшли Форд бу ҳақда ижтимоий тармоқларда бонг урди. “Бундан роппа-роса бир йил илгари Саша Обаманинг ҳақиқий исми Наташа эканлигини билгандим”, деб ёзди у Twitter саҳифасида. Аксарият шарҳловчилар мамлакатни саккиз йил давомида бошқарган одамнинг қизи ҳақиқатда қандай аталганидан бехабарлигини маълум қилди. Баъзи фойдаланувчилар эса Оқ уй раҳбари қизига русча исм қўйганлигидан ҳайратланиб, “Унда Малиянинг ҳақиқий исми нима?” деган саволни беришди.

Америка нашрларидан бири 2016 йилнинг ёзида New York Daily News нашри журналисти Обаманинг қизи ҳақида мақола тайёрлаётганда бу ҳақда маълумот берганлигини эслатди. Нашрнинг маълумот беришича, Наташанинг қисқартирилган варианти Саша бўлади. Аммо нашрнинг мазкур маълумотига ҳеч ким эътибор қаратмади.

Бошқа янгиликлар