Американинг Виржиния штатидаги Александрия шаҳрида конгрессменлар иштирок этган бейсбол матчида уларга қарата ўқ узилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Нашрнинг хабар беришича, отишма оқибатида 4 киши, шу жумладан 1 нафар конгресс аъзоси ҳалок бўлди. Умумий ҳисобда 50 маротаба ўқ узилган. Ҳозирча ҳужум қилганлар сони аниқ эмас. Ҳозирча мазкур ҳолат бўйича полиция ҳеч қандай маълумот бермади.