1

​Могадишода жангарилар ресторандаги одамларни гаровга олди

ДУНЁ 15.06.2017, 11:50
​Могадишода жангарилар ресторандаги одамларни гаровга олди

Сомали пойтахти Могадишода террорчилар миналанган автомобилни портлатиб, 20 нафарга яқин одамни гаровга олди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, террорчилар аввалига меҳмонхона олдидаги миналанган автомобилни портлатган. Кейин бино ичига бостириб кириб, меҳмонхона ходимлари ва бино ичидаги Pizza House ресторани мижозларини гаровга олган. Шундан кейин меҳмонхона ичида отишма бошланган.

Могадишо полицияси жангарилар ҳамон ресторан ичида эканлигини, ичкарида гаровга олинган одамларнинг тирик қолгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирди. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораси вакиллари теракт оқибатида 14 кишининг, шу жумладан 1 нафар ресторан ходимининг ҳалок бўлганини тасдиқлади. Полиция 2 нафар жангарини отиб ўлдиришга, 10 нафар гаровга олинган одамни озод қилишга муваффақ бўлди. Айни пайтда гаровга олинган одамларни қутқариш операцияси давом этмоқда.

Мазкур теракт жавобгарлигини “Аш-Шабоб” ислом радикал гуруҳи жангарилари ўз бўйнига олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1