1

​Халқаро пресс-клубда “O’zbekiston 24” телерадиоканалининг фаолияти муҳокама қилинди

ЖАМИЯТ 15.06.2017, 12:57
Теглар: Ўзбекистон, Телерадиоканал, ​Халқаро пресс-клубда
​Халқаро пресс-клубда “O’zbekiston 24” телерадиоканалининг фаолияти муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 14-июнь куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017-йилнинг 2-майда қабул қилинган “O’zbekiston 24” ахборот таҳлилий телерадиоканали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги (2944-сон) Қарорнинг ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар диққат марказида бўлди.

Сессияда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Алиханов, “O’zbekiston 24” телерадиоканали раҳбарияти - Директор Озод Ҳамидхўжаев, директорнинг биринчи ўринбосари Раҳим Маҳкамов, бош муҳаррир Соҳибжон Алижонов қатнашиб, қарорда белгиланган вазифалар ва уларнинг ижросига оид тадбирлар юзасидан маълумотлар беришди.

Учрашувда Халқаро Пресс-клуб жамоатчилик кенгаши аъзолари, экспертлар, мутахассислар, хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этишди. Сессия “O’zbekiston” телеканалида тўғридан тўғри эфирга узатилди.

Бугун оммавий ахборот воситалари бутун дунёда исноният онгини, унинг дунёқарашини, мақсад ва интилишларини белгилайдиган энг таъсирчан кучга айлангани ҳеч кимга сир эмас. Ижтимоий онгни шакллантириш, жамиятдаги ҳар қандай ислоҳотларнинг муваффиқиятли амалга оширишда кучли рағбат воситаси сифатида айниқса телевидениенинг имкониятлари тобора кенгайиб бормоқда.

“Глобаллашув”, “интеграция” иборалари гарчи оммавий урфга айланганига қарамай, бу жараёнлар ҳар доим ҳам ҳаётимизда эзгу ғояларга хизмат қилаяпти дейиш мушкул. Гап тараққиётнинг ушбу босқичлари “фонида” ахборий хуружларни пайдо қилиш ва халқимиз онгига турли йўллар орқали секин асталик билан сингдириш борасидаги уринишлар ҳақида бормоқда. Мана шундай мураккаб вазиятда аввало шиддатли ахборот оқимини тўғри йўналтириш, бошқариш, Ўзбекистон ҳамжамиятини тамомила ёт бўлган турли информацион хуружлардан мустаҳкам ҳимоя қилиш бугунги телевединиенинг асосий вазифларидан бири. Қолаверса, халқаро майдондаги айни вазият миллий ахборот маконида воқеа-ҳодисаларга нисбатан тезкор муносабат билдиришни тақозо этмоқда. Юртдошларимизда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, уларга холис ахборотни етказиш, жамиятимизда амалга оширилаётган ижобий ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини уйғотишда миллий телерадиоканалларнинг фаоллигини ошириш жуда муҳим. Шу мақсадда, Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 2-майдаги “O’zbekiston 24” ахборот таҳлилий телерадиоканали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги Қарори нафақат миллий телевидениеда янги таркибий ислоҳотларни амалга оширишда, балки ижтимоий сиёсий зарурат сифатида ҳам юксак аҳамиятга эга.

Янги телерадиоканал 251 нафар штат бирлигига эга бўлиб, “O’zbekiston 24” SD ва HD форматларида рақамли эфир ижтимоий пакетига киритилади. Унинг HD форматидаги трансляцияси мамлакатда ушбу форматга тўлиқ ўтилгунга қадар параллел равишда UzHD каналида ҳам амалга оширилади.

Қарорда белгиланганидек, янги телерадиоканал туну кун бевосита эфир давомида замонавий журналистиканинг барча имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда мамлакатимиз ташқи ва ички сиёсатининг муҳим масалаларини бутун юртимиз бўйлаб кенг ёритиб боради. Бир вақтнинг ўзида халқаро ва маҳаллий воқеа ҳодисаларга холис баҳо бериб, юртимиз аҳолисининг сифатли ахборотга бўлган кучли талабини қондиришга хизмат қилади. Шунингдек, Қарорда янги телерадиоканал замонавий медиаконтент сифатида ўзида бугунги даврнинг энг илғор медиамаҳсулотлари, замонавий стандартлари ва креатив ёндашувларини ҳам мужассамлаштириши алоҳида кўрсатилган.

Ўз фаолияти кўлами доирасида “O’zbekiston 24” телерадиоканали очиқ мулоқот мухитида давлат ва жамият бошқарув органлари раҳбарлари, экспертлар, кенг жамоатчилик ва академик доира вакиллари иштирокида долзарб муаммоларни ижтимоий муҳокамалар марказига олиб чиқиш, уларнинг ечимлари бўйича аниқ таклифлар бериш каби вазифаларни ҳам бажариши назарда тутилган. Бу йўналишда янги телерадиоканалнинг Тараққиёт Статегияси маркази ва “Халқаро Пресс-клуб” ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, фуқаролик институтлари билан ҳамкорлик қилиши режалаштирилган. Ушбу ҳамкорлик алоқалари доирасида “O’zbekiston 24” телерадиоканали давлат унитар корхонаси, Тараққиёт стратегияси маркази ва Халқаро Пресс-клуб ўртасида Меморандум имзоланиб, ҳамкорликдаги иш режа тасдиқланди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта 24 соат давомида ахборот узатадиган янги форматдаги “O’zbekiston 24” телерадиоканалининг ташкил этилгани мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқмоқда. Халқаро Пресс-клуб сессияда таъкидланганидек, Президентимизнинг ушбу қарори Ўзбекистон ахборот маконининг ёрқин истиқболини белгилаш билан бирга, уни халқаро миқёсда интеграциялашувини таъминлашга хизмат қилади. Телерадиоканал яқин келажакда хорижий мамлакатларда ҳам мухбирлик тармоқларининг очишни режалаштираётгани бу мақсадлар руёбида дастлабки қадамлардир.

Шарҳлар

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1