Toшкент шаҳридаги барча таълим муассасалари сингари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги 3-сон академик лицейида ҳам ўқувчиларда олийжаноблик фазилатларининг мазмуни, моҳияти, меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик каби ахлоқий қадриятларни ёшлар онгига сингдиришга қаратилган “Олийжаноб инсон фазилатлари”, “Качества благородного человека” номли ўқув курслари ҳамда “Oлийжаноблик нима?”, “Что такое благородство?” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Бундан ташқари, дарс машғулотларидан кейин ўқувчиларда эзгу фазилатлардан бири бўлмиш олийжанобликни тарғиб қилиш, ўқувчиларда китобга бўлган қизиқишларни янада ошириш мақсадида гуруҳ раҳбарлари ва ўқувчилар томонидан шаҳримиздаги “Китоблар олами” ва “Шарқ зиёкори” каби бир қатор китоб дўконларига саёҳатлар уюштирилди.
Китоб дўконларига экскурсияга чиққан ўқувчилар томонидан ўзида эзгу фазилатларни мужассам этган 100 дан ортиқ бадиий ва публицистик китоблар харид қилинди.
Шу билан бирга, ўқув машғулотларидан кейин ўқув муассасаси ҳудудида жойлашган “Ўқувчилар турар жойи”да истиқомат қилувчи ўқувчилар ҳам академик лицей Ахборот-ресурс маркази ўқув залида китоб мутолаасига киришиб кетишди.
Ахборот-ресурс марказида инсоний фазилатларни ўзида жам этган барча бадиий ва публицистик адабиётларнинг ҳаммасини ўқувчилар мутолаа қилиш учун олишди.
Шунингдек лицейда жорий ўқув йилининг май ойида китобхонлар конкурси ҳамда “Meн севган асар” ва “Mен севган асар қаҳрамони” мавзуларида иншолар танлови ўтказилди. Академик лицей ўқувчилари ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларни миллий ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналари билан таништириш мақсадида китобхонлар конкурсида ва иншолар танловида ғолиб чиққан ўқувчилар академик лицей маъмуриятининг Фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан мукофотланди.
Бу рағбат ўқувчиларни бундан-да кўпроқ китоб мутолаа қилишга, бундан-да кўпроқ изланишга ундайди.
ЎзДЖТУ қошидаги 3-сон академик лицейи Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси С.М.Эшпўлатова