1

​“Ўзбекинвест”да суғурта даъволарини кўриб чиқишда тўсиқларни бартараф этиш масалалари кўрилди

ЖАМИЯТ 15.06.2017, 15:10
​“Ўзбекинвест”да суғурта даъволарини кўриб чиқишда тўсиқларни бартараф этиш масалалари кўрилди

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида суғуртанинг мажбурий тарлари, жумладан, транспорт воситалари эгаларининг, иш берувчининг ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича Компания томонидан кўрсатилётган хизматлар сифатини оширишга бағишланган семинар ташкил этилди.

Унда Компания ҳудудий филиалларининг мажбурий суғурта турларига масъул ходимлари иштирок этишди.

Таъкидлаш керак, суғурта бахтсиз тасодифлар, ҳаётимизда учраётган турли нохушликлар оқибатида кўрилган зарарларнинг ўрнини қоплаш орқали фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилувчи тизим ҳисобланади.

Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида фуқаролар томонидан бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарарларнинг ўрнини қопланишини кафолатлаш мақсадида мажбурий суғуртанинг бир неча турлари ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилган. Хусусан, 2008 йилда қабул қилинган “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунига асосан ЙТҲ натижасида жабрланувчилар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкларига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш бўйича мажбурий суғурта тури жорий этилди.

Жабрланганларнинг мулкий манфаатларини ҳимоялаш мақсадида эса 2009 йилдан бошлаб мамлакатимизда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимларининг меҳнатда майиб бўлишлари оқибатида, ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарлар ўрни қопланишини кафолатлаш бўйича иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури амалиётга татбиқ этилди.

Шунингдек, 2015 йилдан бошлаб ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури ҳам амалиётга киритилди. Ушбу мажбурий суғурта тури ташувчи томонидан йўловчиларни ташиш чоғида уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарарлар ўрни қопланишини таъминлайди.

Семинарда ушбу мажбурий суғурта турлари бўйича ҳудудларда амалга оширилётган ишлар таҳлил қилиниб, амалиётда учраши мумкин бўлган хато ва камчиликларни олдини олиш, маълумотлар базаси билан ишлаш, суғурта полислари савдосини амалга оширишда замонавий технологиялардан фойдаланиш, суғурта даъволарини кўриб чиқишда турли бюрократик тўсиқларни бартараф этиш каби масалалар муҳокама этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1