1

​Буюк Британияда арвоҳли уйда яшовчи оила энага қидираётгани ҳақида эълон берди

ДУНЁ 16.06.2017, 10:28
Теглар: Оила
​Буюк Британияда арвоҳли уйда яшовчи оила энага қидираётгани ҳақида эълон берди

Буюк Британиянинг шотландияликлар яшовчи Скоттиш-Бордес вилоятида яшовчи оила фарзандларига энага қидираётганлиги ҳақида эълон берди, деб ёзди Vesti.ru нашри.

Шу билан бирга эълонда мазкур оила яшовчи уйда арвоҳлар борлиги ҳақида очиқ ёзилган.

Эълон Буюк Британиянинг Childcare.co.uk номли энага қидириш билан шуғулланувчи йирик сайтига жойлаштирилган. Оила 5 ва 7 ёшли болага энагалик қилиш учун йилига 50 минг фунт стерлинг (60 минг АҚШ долларидан ортиқ) пул тўлаши, энага улар билан бирга яшаши, уйлари гўзал манзарага эга бўлиб, қадимий бинода жойлашгани ҳақида маълумот берган. Шу билан бирга улар мазкур уйда ўн йилдан бери яшаётганликлари, уни сотиб олаётганда уйнинг олдинги эгалари арвоҳлар борлиги ҳақида огоҳлантирганини яширмаган. Ўтган йиллар мобайнида уларнинг оиласида 5 нафар энага ишлаган, аммо уйдаги ғалати товушлар, ойналарнинг ўз-ўзидан синиши, мебелларнинг жойидан силжиши оқибатида ишдан кетишга мажбур бўлган. Уй эгаларининг ўзи эса бирор ғайритабиий нарсани сезмаган.

Childcare.co.uk сайтининг ижроия директори Ричард Конвэй эълоннинг ҳақиқийлигини, ёлғон эмаслигини тасдиқлаб, мазкур вазифани бажариш учун энага топилишига ишонч билдирди. Унинг сўзларига қараганда, мазкур уйдаги ғайритабиий воқеа-ҳодисалардан ҳеч ким жабрланмаган.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1