1

​Тошкентда Хастимом мажмуаси ҳудудида Ислом маданияти маркази барпо этилади

ЖАМИЯТ 16.06.2017, 10:53
Теглар: Тошкент
​Тошкентда Хастимом мажмуаси ҳудудида Ислом маданияти маркази барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Тошкент шаҳрида “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусида ташкил этилган анжуманда яна бир йирик лойиҳани амалга ошириш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.

“Маълумки, бизнинг минтақамиз, авваламбор, бугунги Ўзбекистон замини ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади.

Халқимизнинг ана шундай бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, жаҳон афкор оммасига кенг таништириш, энг муҳими, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида биз азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини барпо этишга қарор қилдик.

Нега деганда, “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида мана шундай марказни ташкил этишни бугун даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Ушбу марказни машҳур Хастимом мажмуаси ҳудудида ташкил этиш, бу ерда юртимиздан етишиб чиққан буюк ислом олимлари, аллома ва мутафаккирлари, жаҳон маданияти ривожига унутилмас ҳисса қўшган улуғ шоир ва адиблар, рассом ва хаттотларга оид бой маълумотларни мужассам этиш кўзда тутилмоқда.

Марказ аввало меъморий ва бинокорлик нуқтаи назаридан ниҳоятда улуғвор, муҳташам ва ноёб бўлиши лозим. Ушбу мажмуа ўзида нодир экспонатларга бой музей ва кутубхонани мужассам этади. Шу билан бирга, бу ерда кенг кўламда илмий-тадқиқот ишлари ҳам олиб борилади.

Бу масканга ташриф буюрувчилар бир вақтнинг ўзида ислом оламининг ўнлаб энг ёрқин намояндаларининг ҳаёти ва фаолияти билан танишиш имконига эга бўлади.

Масалан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Нажмиддин Кубро, Маҳмуд Замахшарий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби азиз-авлиёларимиз, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари аллома ва мутаффакирлар, Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб каби мусаввирларнинг бебаҳо меросидан намуналар, улар таваллуд топган ва фаолият кўрсатган тарихий шаҳарлар манзаралари турли ноёб экспонатлар орқали акс эттирилади.

Бизга ватандош бўлган ҳар бир аллома ва мутафаккирнинг ҳаёти ва фаолиятига экспозицияда алоҳида бир бўлим бағишланади.

Ўзбекистонда уларнинг шарафига барпо этилган меъморий ёдгорликлар макетлари, қўлёзма ва босма асарлар, хаттотлик намуналари, ўша даврдаги амалий санъат буюмлари ва бошқа экспонатлар шу бўлимларда намойиш этилади.

Ўз вақтида Соҳибқирон Амир Темур бобомиз юртимизга олиб келган муқаддас Қуръони каримнинг Усмон нусхаси мазкур музейнинг марказида нур сочиб, бутун зални чароғон этиб туради.

Азиз дўстлар, фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ана шу савобли ишда ўз таклиф ва маслаҳатларингиз билан фаол иштирок этишга чақираман”, дея янги лойиҳа хусусидаги фикрларини муҳтасар қилди Президент.

Президентнинг анжуманжда сўзлаган нутқи ЎзАда тўлиқ келтирилган.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1