1

​Хитойда боғча олдидаги портлашни ким амалга оширгани маълум бўлди

ДУНЁ 16.06.2017, 12:06
​Хитойда боғча олдидаги портлашни ким амалга оширгани маълум бўлди

Дастлабки тергов ҳаракатларига кўра, Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Цзянсу вилоятидаги боғча ёнидаги портлашни 22 ёшли йигит, қўлбола бомба ёрдамида амалга оширгани маълум бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, 60 дан ортиқ одам яраланган, улардан 8 нафари оғир аҳволда. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари воқеа жойини, кузатув камераларидаги видеоёзувни, ашёвий далилларни, ДНК таҳлилини текшириб, портлашни 22 ёшли йигит амалга оширганлигини аниқлади.

Гумонланувчи шахснинг ўзи ҳам портлаш оқибатида ҳалок бўлган. Полиция жиноят очилганлигини маълум қилганига қарамай, жиноятчи мазкур жиноятни нима мақсадда амалга оширгани ҳақида маълумот бермади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1