1

​Президент Учтепа туманидаги кўп қаватли уйларда аҳолига яратилган шароитлар билан қизиқди

ЖАМИЯТ 16.06.2017, 15:42
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент
​Президент Учтепа туманидаги кўп қаватли уйларда аҳолига яратилган шароитлар билан қизиқди

Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига ташрифи чоғида Ватанпарвар маҳалласи ҳудудидаги «Ватанпарвар иноқ коммуналчи» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти билан танишди, деб ёзади ЎзА.

2010 йилда ташкил этилган ушбу ширкат тумандаги энг намунали хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан бири. Ширкат жойлашган 38-уйнинг кириш йўлаклари замонавий услубда таъмирланган, уйга туташ ҳудуд ободонлаштирилган. Кўп қаватли уйнинг олд қисми ва йўлакларга видеокузатув ўрнатилган. 60 хонадонга хизмат кўрсатувчи ширкатда коммунал тарифлар аҳоли учун қулай нархларда ишлаб чиқилган.

Ширкатнинг ўз маблағи ҳисобидан уч йил илгари уйнинг том қисми мукаммал таъмирланган, йўлакларга замонавий эшиклар ўрнатилган. Уй олдида қурилган автотураржой шу ерда яшовчи аҳолига бепул хизмат кўрсатади. Турли аттракционлар, ўйин қурилмалари билан жиҳозланган болалар майдончаси нафақат болалар, балки катталарнинг ҳам баҳри дилини очади.

Президентимиз хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Светлана Орлова билан ширкат фаолияти, кўп хонадонли турар жойларда аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди. Ширкат ходимлари ва хонадон соҳибларининг қўл меҳнати билан обод масканга айланган бундай ширкатлар тажрибасини ўрганиш, уни бошқа туманларга ҳам кенг тарғиб этиш зарурлиги таъкидланди.

Ишлайман, яратаман деган одамга кўп нарсанинг кераги йўқ, деди давлатимиз раҳбари. Оддий қўл меҳнати, кўпчиликнинг саъй-ҳаракати билан ўзи яшаётган ҳудудни шундай саранжом-саришта, файзли масканга айлантираётган юртдошларимиз кўпаяётгани бизни қувонтиради.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1