1

​Шавкат Мирзиёев ГФР Президентига ҳамдардлик мактубини йўллади

ЖАМИЯТ 19.06.2017, 09:32
Теглар: Ўзбекистон, Шавкат Мирзиёев, Германия, Ҳамдардлик
​Шавкат Мирзиёев ГФР Президентига ҳамдардлик мактубини йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ҳамдардлик мактубини йўллади. Ҳамдардлик матни ЎзАда келтирилган.

Германия Федератив Республикаси

Федерал Президенти

Франк-Вальтер Штайнмайер

Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Германия Федератив Республикасининг собиқ Федерал канцлери Гельмут Коль вафоти тўғрисидаги хабар мени чуқур қайғуга солди.

Жаноб Коль жаҳон миқёсидаги йирик сиёсий лидер ва ГФРнинг машҳур давлат арбоби сифатида хотирамизда мангу қолади. Жаҳон тарихидаги энг муҳим сиёсий воқеалар, жумладан, Германиянинг бирлашуви ва Европа Иттифоқининг ташкил топиши бевосита унинг номи билан боғлиқ.

Гельмут Коль, шунингдек, Ўзбекистон билан Германия ўртасида узоқ муддатли шериклик ва дўстлик алоқалари ўрнатилиши ва ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган.

Таъзиямни қабул қилишингизни ва жаноб Колнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман.

Шарҳлар

Ҳелмут: "Германияда 2030 йилгача уйсизлар қолмайди"

25.04.2024, 19:47

Германия ҳукумати 2030 йилгача мамлакатда уйсизлар сонини ноллаштирмоқчи. Бу ҳақда "Deutsche Welle" хабар берди.Федерал Вазирлар маҳкамаси муаммони ҳал қилиш режасини қабул қилди ва зарур чора-тадбирларнинг бир...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1