“Дизайн” қизиқчилар жамоаси аъзоларидан бири Абдураҳмон Мавлонов 18 июнь куни оталик бахтига эришди. Қизиқчи эгизак фарзандли бўлди.
Бу ҳақдаги маълумот биринчи бўлиб Абдураҳмон Мавлоновнинг Instagram`даги саҳифасида пайдо бўлди. У саҳифасига эгизакларнинг суратини жойлаштириб, “Оллоҳимга минг шукур”, деб ёзиб қолдирди.
Қувончли сана муносабати билан ҳамкасблари ва бошқа санъаткорлар ижтимоий тармоқлар орқали табрикларини ёзиб қолдирмоқда.
“Darakchi.uz” жамоаси номидан Абдураҳмон Мавлоновни оталик мақомига эришгани билан табриклаймиз!