1

​Тошкентда автобус ҳайдовчисининг ҳаракати йўловчилар эътирофига сазовор бўлди

ЖАМИЯТ 19.06.2017, 11:56
Теглар: Автобус, Тошкент
​Тошкентда автобус ҳайдовчисининг ҳаракати йўловчилар эътирофига сазовор бўлди

Аксарият ҳолларда йўловчилар жамоат транспорти ҳайдовчилари устидан шикоят қилишганини гувоҳи бўламиз. Шу сабабданми бу сафар “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг расмий сайтига жойланган хабар эътиборимизни тортди.

Бу сафар йўловчилар автобус ҳайдовчисига нисбатан миннатдорчилик билдириб компанияга мактуб йўллашган.

Мактуб йўловчи Людмила Козлова томонидан ёзилган. У ўз хатида 01/992 ЕСА давлат рақамли, 2-автопаркка қарашли, №63 йўналиш автобуси ҳайдовчиси Акмал Аҳмедов миннатдорчилик билдирган.

Л.Козлованинг маълум қилишича, 2017 йилнинг 19 май куни у мазкур йўналишда ҳаракатланувчи автобусга чиққан. Автобус Юнусобод бозори яқинидаги бекатга тўхтагач, унга бирин-кетин йўловчилар чиқа бошлаган. Шу пайт ҳайдовчи шошилиб, салондаги ўт ўчиргични олиб, йўл ўртасидаги тўсиқдан сакраганча, қаергадир югуриб кетган. Аввалига унинг нега бундай қилаётганини йўловчилар тушунмаган. Кейин эътибор беришса, кўчанинг қарама-қарши томонидаги №82 йўналиш автобуси ёнаётганлигига кўзлари тушган. Кўчадан қанча транспорт воситалари, автобуслар ўтиб-қайтаётганлигига қарамай, ҳеч ким ёнаётган автобусга ёрдам беришни хаёлига келтирмаган бир пайтда Акмал Аҳмедов ҳамкасбига кўмаклашиш учун шошилган.

Ёнган автобус ҳайдовчиси ёш бўлганлигини туфайли, қандай йўл тутишни билмаган. Бундай пайтда ҳеч қачон моторни кўриш учун автобуснинг орқа қисмини очиш мумкин эмас. Ҳаво кириши туфайли ёнғин баттар кучайиши мумкин. Буни яхши билган Акмал моторни очмасдан қўлидаги ўтўчиргич билан ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган, аммо қўлидаги ўтўчиргич камлик қилгач, йўлда келаётган № 92 автобусни тўхтатиб, унинг ўтўчиргичини олган. У автобусда кўтарилган ёнғинни ўчириб, салон ичидаги йўловчиларнинг ҳаётини сақлаб қолган. Йўловчи аёл Акмалнинг бу хатти-ҳаракатини юқори баҳолаб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ дан уни мукофотлашни сўраган.

Қаҳрамонимиз Акмал Ахмедов эса ўн дақиқада ёнғинни ўчириб, ўз автобусига қайтган ва жадвалда кўрсатилган вақтдан ортда қолмай, ўз йўлида давом этган. Агар йўловчи Людмила Козлова миннатдорчилик мактубини битмаганда унинг эзгу амалидан бехабар қолган бўлардик, деб ёзади “Тошшаҳартрасхизмат” компаниясининг “Poytaxt transporti” нашри.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1