Бугун мамлакатимизда ёшларни ўзи танлаган соҳанинг малакали мутахассиси бўлиб етишиши учун тизимда изчил ислоҳотлар ўтказилмоқда. Таълим муассасаларининг моддий-техник базаси замон талабига тўлиқ жавоб бериш учун амалий ишлар қилинмоқда. Аммо соҳани ўрганишлар юртимизда касб-ҳунар коллежлари ўқувчи қизларининг эгаллаган касби бўйича ишга жойлаштиришда ўз ечимини кутаётган масалалар борлигини кўрсатмоқда. Айниқса, бу жиҳат тиббиёт коллежлари битирувчилари ўртасида янада яққол кўзга ташланмоқда.
Мисол учун, 2015-2016 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги тиббиёт коллежларини 8274 нафар ўқувчи битирган бўлса, уларнинг бор-йўғи 33 фоизи ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминланган, холос.
Шу сабабли,ўтган йили мамлакатимиз бўйича тиббиёт коллежларига 35 минг нафардан зиёд ўқувчи қабул қилинган бўлса, жорий йилда қабул квотаси 7 мингга қисқартирилиб, 28 минг нафарга яқин ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган.
Маълумки, мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида меҳнат бозоридаги реал иш ўринлари ва академик лицейларнинг сифат кўрсаткичи таҳлил қилинган ҳолда 18 та академик лицей касб-ҳунар коллежларига айлантирилди. 4 та академик лицейда ўқувчилар қабули тўхтатилди.
Келгусида ҳам ҳудудларнинг реал иқтисодиёт тармоқларида барча соҳалардаги каби ўрта махсус маълумотли тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда малакали кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилиниб, йилдан-йилга босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилади.
01.02.2023, 09:52
Тоўкентда "Captiva" ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2023 йил 1 февраль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ...17.01.2023, 12:04
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 20 ёшли йигитнинг вафот этгани юзасидан хабар тарқалди.Маълум қилинишича, 12 январь куни...13.01.2023, 09:20
Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...12.01.2023, 12:43
ФВВ қутқарувчилари томонидан Сергели туманида каналга тушиб кетган автомобил олиб чиқилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, бугун, 12 январь куни Тошкент...