2017 йил - “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили муносабати билан Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг жамоатчиликнинг таълим тизими, хусусан 9-синфдан кейинги таълим борасида фикри ўрганилмоқда.
2017 йил 18 июнь куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилди. Шу йилнинг 20 июнь куни республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг бу масалада фикри ўрганилади.
Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади, деб ёзади Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати.