АсосийJamiyat

​Президент Шавкат Мирзиёев Португалия халқига ҳамдардлик билдирди

'​Президент Шавкат Мирзиёев Португалия халқига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Португалиянинг марказий қисмини қамраб олган ўрмон ёнғинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Португалия Президенти

Марсело Ребело де Соузага ҳамдардлик мактубини йўллади. Ҳамдардлик матни ЎзАда эълон қилинди.

“Португалиянинг марказий қисмини қамраб олган ўрмон ёнғинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронликлар юзага келгани ҳақидаги хабардан чуқур қайғуга тушдим.

Чуқур ҳамдардлигимни қабул қилишингизни ва бутун Португалия халқига, жумладан, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, жабр кўрганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, дейилади Президент номасида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Португалиядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида 64 киши ҳалок бўлган. Улар орасида тўрт нафар бола ҳам бор.

Одамлар аланганинг тезлиги сабабли оловдан қутулишга улгура олишмаяпти. Ҳатто машинада ҳам қочишга улгурмай трассаларда ҳалок бўлишяпти. Табиий офатни тўхтатишнинг имкони бўлмаяпти — икки минг нафар ўт ўчирувчига қарши жазирама иссиқ ва кучли шамол қарши чиқмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар