Эстрада оламига эндигина кириб келаётган ҳамда аллақачон мухлисларга яхши таниш бўлган кўплаб хонандалар учун ўзига хос образлар яратиб келаётган стилист, визажист-дизайнер Лидия Андре хонандаликка қўл урди.
Лидия “Сумая” тахаллуси остида ижод қилмоқда. Унинг илк қўшиғи “Эй дилрабо” деб номланади. Тарона форс тилида ижро этилган.
Лидия Андренинг “Sayyod.com”га маълум қилишича, уни куйлашга ундаган омил—қўшиқ куйлай олмайдиган хонандалар бўлган.
“Куйлашни билмай куйлаётган экан, демак мен ҳам куйлай оламан!”,—дейди Лидия. Шунингдек, у илк қўшиғини форс тилида куйлаганига қуйидагича изоҳ беради:
“Қўшиқ форс тилида ижро этилди, сабаби форс тили энг ёқимли ва гўзал тиллардан бири, назаримда”, — дейди.