Карелиянинг Беломорканалида бортида 139 йўловчи бўлган теплоход ҳалокатга учради, деб ёзди Tvzvezda.ru нашри.
Воқеа Карелиянинг Сегежск туманидаги Нижний Виг акваториясидаги Беломорканалда рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, теплоходнинг чўкиш хавфи мавжуд эмас. Қутқарувчилар йўловчиларни қутқариш мақсадида воқеа жойига шатакчи кемани юборди.