Кабачкили салат
Таомланишни енгил тамаддидан бошланг!
Зарур масаллиқлар: 2 донадан кабачки, помидор ва қайнатилган тухум, 2 бўлак саримсоқпиёз, 1 ош қошиқ лимон шарбати, майонез, кўкатлар, ўсимлик ёғи, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Кабачкини
2. Саримсоқпиёзни майдалаб тўғранг ёки эзинг. Помидорни ярим ой шаклида тўғранг. Кейин иккаласини ҳам қовурилган кабачкига қўшинг. Туз, мурч ва майдаланган кўкатларни ҳам салатга солинг.
3. Қайнатилан тухумни майдалаб тўғраб, салатга қўшинг-да, майонез солиб аралаштиринг.
2 кишилик
20 дақиқа
Товуқ гўштидан қуймоқ
Саҳарликка пиширамиз!
Зарур масаллиқлар: 700 гр. товуқ гўшти, 70 гр. пишлоқ, 2 дона тухум, битта кабачки, 2 бўлак саримсоқпиёз, шивит, ўсимлик ёғи, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини суягидан ажратиб, гўштқиймалигичдан ўтказинг.
2. Кабачкини пўстидан тозалаб, катта тишли қирғичдан ўтказинг. 5 дақиқа қолдиринг, токи суви ажралсин.
3. Пишлоқни ҳам катта тишли қирғичдан ўтказасиз.
4. Товуқ гўшти қиймасига тухум, пишлоқ, шарбатидан ажратилган кабачкини солиб, туз, мурч сепинг-да, яхшилаб аралаштиринг. Майдаланган кўкат ва саримсоқпиёзни ҳам қўшамиз.
5. Қиздирилган ўсимлик ёғига қиймадан 1 ош қошиқдан солиб, қуймоқларнинг иккала томонини ҳам қизартириб қовуриб олинг.
6 кишилик
40 дақиқа
Тилларанг парамач
Эски рецептларни янгилаймиз!
Зарур масаллиқлар: хамирига: 300-400 гр. ун, 150 мл. сут, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 чой қошиқдан шакар, туз ва хамиртуруш; қиймасига: 250 гр. мол гўшти қиймаси, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 бош пиёз, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Сутга аввал ўсимлик ёғини солинг, кейин қуруқ маҳсулотларни алоҳида аралаштириб қўшамиз. Юмшоққина хамир тайёрлаб, 1,5 -2 соат тиндиринг.
2. Пиёзни майдалаб тўғраб, қиздирилган ўсимлик ёғида, пастроқ оловда гўшт қиймаси билан бирга қовуринг. Пишишига оз қолганда туз ва мурч сепасиз.
3. Ошган хамирни 8 бўлакка бўлиб, зувалача ясанг. Кейин ҳар бирини диаметри
4. Пишириқ қоғози солинган газ патнисига хамир бўлакларини жойлаб, устини ёпинг-да, 20-30 дақиқа иссиқроқ жойда тиндиринг.
5. Ошган хамирларнинг ўртасидан кичик стакан ёрдамида чуқурча ҳосил қилинг. Чуқурча ичига қиймадан солиб, хамир атрофига тухум сариғини суртамиз-да, 180 даражада қиздирилган газ печига 30-40 дақиқага қўямиз.
4 кишилик
3 соат
«Қуш ини» таоми
Мазасига баҳо беринг!
Зарур масаллиқлар: 12 дона қуш уяси шаклидаги макарон, 600 мл. сув, 500 гр. мол гўшти қиймаси, 500 мл. қаймоқ, 100 гр. қаттиқ пишлоқ, 1 дона тухум, 1 бош пиёз, 5 ош қошиқ сметана, 3 ош қошиқдан нон талқони ва сариёғ, 2 ош қошиқдан ун ва томат, 3 бўлак саримсоқпиёз, туз, мурч, қуритилган райҳон барги, кўкатлар.
Тайёрланиши: 1. Гўшт қиймасига гўштқиймалагичдан ўтказилган пиёз, 2 бўлак эзилган саримсоқпиёз, тухум, нон талқони, 1 ош қошиқ сметана, туз ва мурч қўшиб, аралаштиринг.
2. Чуқурроқ қолипни сариёғ билан ёғлаб, макаронларни теринг.
3. Қиймадан ўн иккита «шар» ясаб, макаронлар устига солиб чиқинг.
4. Қаймоқни енгил кўпиртириб, сув қўшинг. Туз, мурч, томат, ун, райҳон барги, қолган сметана ва эзилган саримсоқпиёзни солиб, миксер ёрдамида аралаштиринг.
5. Қаймоқли қайлани таом устидан қуйиб, қиймали «шар»лар устига бир бўлакдан сариёғ қўйиб чиқинг. Кейин 200 даражада қиздирилган газ печига 15 дақиқага қўйинг. Сўнгра зар қоғоз билан таом устини ёпиб, яна 25 дақиқа газ печида қолдиринг.
1 соату 20 дақиқа
4 кишилик