1

​ҚОИДАБУЗАРЛАР РЕЙТИНГИГА ТИББИЙ ТРАНСПОРТ БОШЧИЛИК ҚИЛДИ: ЙҲХББ ВАЗИЯТГА ОЙДИНЛИК КИРИТАДИ

ЖАМИЯТ 20.06.2017, 14:12
Теглар: ИИВ
​ҚОИДАБУЗАРЛАР РЕЙТИНГИГА ТИББИЙ ТРАНСПОРТ БОШЧИЛИК ҚИЛДИ: ЙҲХББ ВАЗИЯТГА ОЙДИНЛИК КИРИТАДИ

Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида Тошкент шаҳрида жорий этилган “Йўл ҳаракатини бошқаришнинг компьютерлаштирилган тизими” томонидан қайд этилган ва содир этилган қоидабузарликлар учун қонунчиликда белгиланган муддатларда жарималарни тўлашдан бўйин товлаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати эълон қилинди.

Рўйхатдан пойтахт чорраҳаларида қоидабузарлиги видео кузатув камераларида қайд этилган 60 та юридик корхона номлари келтирилган.

Қоидабузарлар рейтингига транспорт ташкилотлари, такси, етказиб бериш хизматлари, қурилиш фирма, клининг компаниялари ва ҳатто Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Мехнат бош бошқармаси каби давлат ташкилотлари ҳам кирган.

Таъкидлаш жоизки, рўйхатдаги энг кўп қоидабузарлар сифатида тиббиёт ташкилотларининг HYUNDAI махсус тиббий хизмат кўрсатиш машиналари қайд этилган.

Darakchi.uz нашри ИИВ ЙҲХББга бундай махсус машиналар Йўл ҳаракати қоидаларида махсус транспорт саналадими, йўлларда ҳаракатланишда афзаликка эга ёки йўқлиги ҳақидаги савол билан мурожаат қилди.

Матбуот хизматида бундай махсус транспортларга нисбатан жарима қўллаш бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилишди. Фақат бунинг учун тиббиёт хизматини кўрсатувчи ташкилот ҳайдовчи тез ёрдам кўрсатишга кетаётганлиги ёҳуд оғир беморни клиникага олиб кетаётганлигини исботлаши шарт.

Ушбу рўйхатда келтирилган бирорта фирма бу ҳақда исбот келтирганича йўқ.

Матбуот хизматида фото ва видеофиксация хизмати автоматик эканлиги ва автотранспорт воситаси устидаги ёнаётган маёқчани аниқламаслигини, шу сабабли барча автомобиллар бирдай маълумотлар базасига тушишини маълум қилишди.

Махсус транспортга эга ташкилотлар (тез тиббий ёрдам, ёнғин ва ички ишлар хизмати) фавқулодда вазият ҳақида гувоҳлик берадиган рўйхат китобни тақдим этишлари ва шу билан жарима қўллаш ҳақидаги қарорни бекор қилиш имконига эгалар.

Айтиш жоизки, мазкур рўйхатга 5 тадан кўп қоидабузарлик қилган автомашина эгалари киритилган.

Шарҳлар

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди

03.09.2021, 16:22

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди.Подполковник Нигматов Руфтулло Олимжонович ИИВ Aкадемияси бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар Р.Нигматов Ўзбекистон...
Ҳамширани сочидан тортиб судраган фарғоналик эркак ИИО нинг собиқ ходими эканлиги маълум бўлди

28.08.2021, 07:55

Ижтимоий тармоқларда эркак киши роддомда хамширанинг сочидан тортиб судраб чиқаётганлиги акс этган видеохабар тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан дастлабки...
Фарғонада қидирувдаги икки қочоқ қўлга олинди

20.08.2021, 12:23

19 август куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган X.J.ni қўлга олишди.Бундан ташқари, Учкўприк...
Фарғонада яшаш хонадонини қиморхонага айлантирган шахс қўлга олинди

01.08.2021, 16:10

28 июль куни Данғара туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тумор МФЙ ҳудудида яшовчи А.Ф яшаш хонадонида 3 нафар шахсларга қимор ўйнашлари учун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1