1

Савдо-саноат палатаси раҳбари ўзгарди

ЖАМИЯТ 20.06.2017, 16:54
Савдо-саноат палатаси раҳбари ўзгарди

Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари Қурултойи бўлиб ўтади.

Кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва бизнеснинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти тавсиясига кўра Савдо-саноат палатаси Ижро этувчи қўмитаси раисини шунингдек, раис ўринбосарларини сайлаш масалалари кўйлди.

Қарорда тақдим этилган қўшимча ҳуқуқлар, вазифалар ва ваколатларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг маъмурий-бошқарув тузилмаси ҳам тўлиқ қайта кўриб чиқилди.

ЎзССП ахборот хизматидан маълум қилишларича, Савдо-саноат палатаси раиси лавозимида 2006 йилдан буён ишлаб келган Алишер Эркинович Шайхов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадр масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси ректори Адҳам Икромов тайинланди.

Шунингдек, юқорида кўрсатилган Президент ҳужжатларида белгиланган Палатанинг вазифалари ва функциялари самарали, сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида, Палата ходимларининг штати уч баробарга оширилади (435 тадан 1649 тагача), шунингдек иккита янги раис ўринбосарлари лавозими таъсис этилди.

Қабул қилинган чора-тадбирларнинг ҳаётга татбиқ этилиши тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофазаси кафолатлари кучайишини таъминлаш, бизнесни ташкил этиш ва юритишда ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, сифатли давлат хизматларини тақдим этиш, шунингдек бизнес-муҳитни такомиллаштириш масалалари бўйича тадбиркорлар билан ахборот алмашинувининг самарали каналини жорий имконини бериб, мамлакатимизда хусусий мулк ва тадбиркорликнинг янада ривожланиши, чет эл инвестицияларининг кенг жалб қилиниши ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорларга чиқишига хизмат қилади, дея хабар беради ЎзССП ахборот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1