2017 йилнинг 1 июльдан бошлаб лицензияси бор хонандалар билан тузилган шартномага ўзгартириш киритилиб, унга асосан "Ўзбекконцерт" қошида бадиий кенгаш ташкил этилади.
Барча эстрада хонандаларининг клиплари эфир ва интернет тармоқларига, хусусан Youtube порталига чиқишдан аввал "Ўзбекконцерт"га топширилади ва кенгаш тавсиясига асосан санъаткорнинг хоҳишидан келиб чиққан холда эфир ё интернет тармоқларида намойиш этилишига рухсат берилади. Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" лицензия бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров “Sayyod.com” га маълум қилди.
Бадиий кенгаш жамоатчилик асосида бўлиб, у клипмейкер, режиссёр, шоир, сайқалчи ва бастакорлардан ташкил топади. "Ўзбекконцерт" ходимлари кенгаш аъзолигига қабул қилинмайди.
Хонандалар томонидан кенгашга тақдим этилган клиплар назоратдан ўтмай, санъаткорлар сарфлаган маблағагига куйиб қолмаслиги учун “Ўзбекконцерт” бадиий кенгашига клип ғояси ва сценарийсини тасдиқлатиб олиш имконияти ҳам мавжуд.