1

​Япониянинг 200 мингга яқин аҳолисига кучли ёғингарчилик туфайли кўчиш тавсия этилди

ДУНЁ 21.06.2017, 10:54
​Япониянинг 200 мингга яқин аҳолисига кучли ёғингарчилик туфайли кўчиш тавсия этилди

Япониянинг Сидзуока префектурасидаги Хамамацу шаҳрида яшовчи 197 мингдан ортиқ аҳолига шаҳар маъмурияти кучли ёғингарчилик туфайли шаҳарни тарк этишни тавсия қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Шаҳар маъмуриятининг бундай тавсия беришига кучли ёмғир оқибатида дарёнинг тошиш хавфи сабаб бўлди. Илгари Сидзуока префектурасидан ташқари, бундай тавсия мамлакатнинг Тинч океан қирғоқларидаги 30 минг аҳолиси бўлган учта префектурага ҳам берилган эди. Япониянинг бир қатор туманларида суткасига 400 миллиметр ёғингарчилик бўлиши башорат қилинди. Айниқса дарё қирғоқларида ва кўчки кўчиш хавфи бўлган тоғларда яшовчи аҳолининг ҳаёти хавф остида қолмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1