АсосийJamiyat

​Тошкент 2017 йилнинг ёз мавсумида МДҲдаги энг оммабоп шаҳарлар ўнталигига киритилди

'​Тошкент 2017 йилнинг ёз мавсумида МДҲдаги энг оммабоп шаҳарлар ўнталигига киритилди'ning rasmi

2017 йилнинг ёз мавсумида саёҳат қилиш учун МДҲдаги энг оммабоп шаҳарлар рейтинги тузилди.

Uz24 нашрининг ТурСтат агентлиги маълумотларига таяниб хабар беришича, МДҲнинг 10 та энг оммабоп шаҳарлари рўйхатида Ўзбекистон пойтахти — Тошкент 5-ўринда қайд этилди. Биринчи ўринни Остона шаҳри, кейинги поғоналарни Боку, Минск, Ереван шаҳарлари банд этди.

Агентлик маълумотларига кўра, сайёҳлар Остонага ўртача 3,5 кунга боришади ва меҳмонхонада яшаш учун суткасига 80$ сарфлашади, Минскда — 2,5 кун (60$ бир суткада), Бокуда — 5 кун (75$), Ереванда — 3,5 кун (65$), Тошкентда — 2,5 кун (45$), Олма-отада — 3 кун (70$), Кишинёвда — 1 кун (35$), Бишкекда — 1 кун (32$), Киевда — 2 кун (50$) ва Ашхободда — 2 кун (30$).

Туристлар учун МДҲдаги энг ҳамёнбоп шаҳарлар — Ашхобод ва Бишкек, Остона ва Боку эса энг қиммат шаҳарлар ҳисобланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар