АсосийJamiyat

​Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюрди

'​Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюрди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 22 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди, деб хабар беради ЎзА.

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди каби Фарғона вилоятини ҳам ҳар томонлама ривожлантириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш борасида аниқ режа ва мақсадлар баён этилган эди.

Президентимиз Фарғонага ташрифи давомида мазкур режалар ижроси, истиқболдаги лойиҳалар билан танишади, халқ билан мулоқот қилиб, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради.

Бошқа янгиликлар