АсосийJamiyat

​Россия Ўзбекистондан келган 19 тонна помидорни қабул қилмади

'​Россия Ўзбекистондан келган 19 тонна помидорни қабул қилмади'ning rasmi

“Россельхознадзор” Новосибирск бўлими Ўзбекистондан келтирилган 19 тонна помидорни қабул қилмади. Бу ҳақда “Дарё” UzNews сайтига асосланиб, хабар бермоқда.

Лаборатория текширувлари натижасида Ўзбекистондан юборилган помидорларда Жанубий Америка томат куяси борлиги маълум бўлди.

19 тонна помидор Ўзбекистондан фитосанитария сертификати билан юборилган эди, аммо лаборатория текширувлари ўтказилганда помидорлар зарарланганлиги маълум бўлди.

Зарарланган маҳсулотларни Россия ҳудудида фойдаланишга тақиқ қўйилган.

Бошқа янгиликлар