Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 2 нафар аёл бегона уйга ўғирликка тушиб, уйдан катта миқдордаги пул маблағларини ва қимматбаҳо тақинчоқларни ўғирлашди.
Тергов давомида аниқланишича, ўғрилар эшик қулфини калит танлаш йўли орқали очиб кириб, у ердан умумий қиймати 17.000.000 сўмлик заргарлик буюмлари ва шу хонадонда меҳмонда бўлган Навоийлик фуқарога тегишли ичида 2.000.000 сўм пули ва 11.000 АҚШ доллари бўлган сумкасини ўғирлаб кетишган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.04.2024, 16:16
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 21,00 сўмга ошиб, 12 711,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 12,22...19.04.2024, 16:31
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 7,00 сўмга тушиб, 12 690,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 21,43...07.09.2022, 12:07
Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...10.01.2022, 21:58
Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...