Facebook асосчиси Марк Цукерберг Миннеаполисдаги сомалилик қочқинлар гуруҳи даврасида ифторлик таомларини баҳам кўрди.
Бу ҳақда Марк Цукерберг ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
У сомаллик қочоқлар билан суҳбатлашди, ўзини қизиқтирган турли саволларни берди. Марк Цукерберг умрининг 26 йилини қочоқлар лагерида ўтказган одамга савол мурожаат қилди: “Сиз қочоқ бўлганингиз туфайли бирор мамлакатда ўз хоҳишингиз билан танлаш ҳуқуқига эга эмассиз. Америкада ўзингизни ўз уйингиздагидек ҳис қиласизми?”
“Одам ўз уйида ҳохлаган ишини қилиши мумкин, қочоқлар лагери ҳам уйга ўхшаган жой”, деб жавоб берди сомалилик қочоқ. Унинг фикрига жавоб тариқасида Марк Цукерберг “ Дунёда инсон ўзини ўз уйидагидек ҳис қиладиган жойлар жуда кам”, деб ёзди ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида.
Цукерберг ифторлик учун сомалилик қочқинларга миннатдорчилик билдирди.
Муҳаммад Жама жтимоий тармоқ фойдаланувчиси Цукербергнинг пости остидаги изоҳларда ифторликдан олган таассуротлари ва сурати билан бўлишган.